Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ховосда ҳавасга лойиқ иш амалга оширилди

Ховосда ҳавасга лойиқ иш амалга оширилди

2018 йил 13 апрелда давлатимиз раҳбарининг Сирдарё вилояти фаоллари билан учрашувида қўшни Тожикистон билан чегарадош Ховос туманидаги «Чамбил», «Фарҳод» ва «Бобур» сув истеъмолчилари уюшмалари ҳудудида оқава сув таъминотидаги муаммолар бўйича мурожаат тушганди. Узоқ йиллар давомида сувсизликдан қийналиб келаётган фуқаролар учун бу кўп йиллардан бери ушалмас орзу эди гўё.

Ушбу мурожаатдан сўнг Президентимиз дарҳол мутасадди ташкилотларга аниқ вазифа ва муддатлар белгилаб, ижроси назоратини Сирдарё  вилоят прокуратурасига юклаганди.

Ўтган йил баҳор ойларида бошланган канал қурилишида ўндан ортиқ махсус техника ва мингдан ортиқ ишчилар қатнашди. Лойиҳа қиймати 23 миллиард сўмга тенг бўлган иншоотнинг барпо этилиши  билан  сониясига 2.2 метр куб сув ўтказиш қувватига эга бўлган замонавий насос станцияси ҳам қуриб битказилди.

Узунлиги 11 километрни ташкил этадиган мазкур канал қурилишида 5 126 метр куб бетон ишлари бажарилди. Мазкур иншоот ишга туширилиши билан туманнинг «Чамбил», «Фарҳод» ва «Бобур» сув истеъмолчилари уюшмалари ҳудудидаги 4 минг гектар ер ҳамда 3 ярим мингта аҳоли хонадонлари экин майдонлари ва томорқа хўжаликларидаги сув таъминоти яхшиланди.

Сирдарёликлар ҳаётидаги бу тарихий воқеа – канал қурилиши инсонлар ҳаёти фаровонлиги йўлида яна бир муҳим қадам бўлди.

Сирдарё вилоят прокуратураси

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг