Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади

«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади

Фото: «Darakchi.uz»

«Ягона электрон ФҲДЁ архиви» шакллантирилади. Давлат хизматлари агентлигининг Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими «Xabar.uz»га маълум қилишича, бу Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил сентябрь ойидаги тегишли қарори асосида амалга оширилмоқда.

2018 йил октябрь ойидан бошлаб Давлат хизматлари агентлигининг барча ҳудудий бошқармаларида архивариус лавозими жорий этилади. Архивариус ФҲДЁ бўлинмаларидаги ҳужжатларни рақамли кўринишга ўтказган ҳолда, кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграциялаш учун ягона архив фондини шакллантириш билан шуғулланади.

Мазкур ФҲДЁ архивида сақланаётган барча ёзувларни 2022 йилнинг 1 январига қадар рақамли кўринишга ўтказиш режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг