Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Судьялар олий кенгашига янги аъзолар тасдиқланди

Судьялар олий кенгашига янги аъзолар тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан:

Турғунбой Мадаминжонович Буваев (бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясида бош инспектор лавозимида фаолият юритган);

Жанагул Исмайловна Балкибаева (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида фаолият юритган);

Нодира Алохоновна Бобохонова (бунгача Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси лавозимида фаолият юритган);

Маликахон Пирназаровна Каландарова (бунгача Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кафедра мудири лавозимида фаолият юритган);

Отабек Турсунпўлатович Мирзамаҳмудов (бунгача Андижон вилояти маъмурий судининг раиси лавозимида фаолият юритган);

Бахрам Низаматдинович Сабиров (бунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти Админстрациясида етакчи инспектор лавозимида фаолият юритган);

Ваҳҳобжон Абдикаримович Файзуллаев (бунгача Самарқанд вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган);

Элза Рифовна Шамсутдинова (бунгача Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судьяси лавозимида фаолият юритган) Судьялар олий кенгашининг доимий асосда фаолият юритувчи аъзолари этиб тасдиқланди.

Эслатиб ўтамиз, Судьялар олий кенгаши раисига ўринбосар ва котиб тасдиқланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг