Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Янгийўл таксичилари ИИБ олдида тўполон кўтаришди

Янгийўл таксичилари ИИБ олдида тўполон кўтаришди

Видеодан скриншот

Кеча, 22 октябрь куни Тошкент вилояти Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ катта инспектори ҳайдовчиларни ҳақоратлаган. Бугун эса Янгийўл таксичилари шу ҳолат юзасидан изоҳ сўраб, ИИБ биноси олдида тўпланишган.

Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан қатъий назоратга олиниб, ҳозирда текширув ишлари олиб борилмоқда.

«Яқин вақтда батафсил расмий баёнот берилади. Ҳозирда фуқаролар билан суҳбат асносида юзага келган тушунмовчилик бўйича изоҳ берилмоқда», дейилади хабарда.

Текширув хулосасига кўра, қонуний чоралар кўрилади ва бу ҳақда оммавий ахборот воситалари орқали батафсил маълумот берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг