Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ёшлар иттифоқи тугатилади. Ўрнига агентлик ташкил этилади

Ёшлар иттифоқи тугатилади. Ўрнига агентлик ташкил этилади

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 27 декабрь куни Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан учрашув ўтказди.

Унда Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббуси йиғилганлар томонидан қўллаб-қувватлангани маълум қилинди.

«Қўшни маҳалла» каналининг хабар беришича, президентимиз учрашувда мамлакатимизда ёшлар сиёсатига тўғридан-тўғри масъул бўлган давлат органига эҳтиёж борлигини билдирган.

«Германияда Оила, кексалар ва ёшлар масалалари вазирлиги, Францияда Ёшлар ва спорт вазирлиги, Туркияда Ёшлар ва спорт вазирлиги, Сингапурда Маданият, коммуникация ва ёшлар вазирлиги, Россияда Федерал ёшлар агентлиги мазкур вазифани бажаради», — деди Шавкат Мирзиёев.

«Шу муносабат билан бир ой муддатда ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибасидан келиб чиқиб, Ёшлар Иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлигини ташкил этиш, «Ёшлар – келажагимиз» жамғармаси самарадорлигини ошириш бўйича таклиф киритилсин», — дея ташаббус кўрсатган президент.

Эслатиб ўтамиз, Ёшлар иттифоқи 2017 йилнинг 30 июнида «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати ўрнида ташкил этилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг