Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ёшлар» телеканали узр сўраб чиқди

«Ёшлар» телеканали узр сўраб чиқди

«Ёшлар» телеканали орқали 28 март куни соат 12.05да Қорақалпоғистон Республикасидан тайёрланган «Биз томонларда» кўрсатуви намойиш этилган.

Кўрсатувда монтаж жараёнидаги техник хатолик сабабли «Қорақалпоғистон Республикаси»нинг номи хато кўрсатилган.

Ҳолат учун телеканал жамоаси узр сўради.

«Ушбу қўпол хатоликка йўл қўйилгани учун биз, «Ёшлар» телеканали жамоаси кўп сонли телетомошабинларимиздан узр сўраймиз. Ҳозир айбдорларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мазкур кўрсатув «Қорақалпоғистон Республикаси»нинг номи тўғриланган ҳолда бугун соат 18:33да қайта намойиш этилди. Келгусида телеканалимизда бу каби ҳолатларнинг такрорланмаслиги юзасидан қатъий чоралар кўрилади», дейилади телеканал хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг