Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юк автомашинаси остига яширилган овоз кучайтиргичлар фош этилди

Юк автомашинаси остига яширилган овоз кучайтиргичлар фош этилди

Фото: Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати

Юк автомашинаси остига яширилган овоз кучайтиргичлар  фош этилгани ҳақида Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси «Яллама» чегара божхона постига қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Х.А. бошқарувидаги  «МAN TGS» русумли юк автотранспорт воситаси ўрнатилган тартибда постдаги инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида назоратдан  ўтказилган.

Текширув давомида автотранспорт воситасининг кабинаси ва таг қисмига йўл юк ҳужжатларида кўрсатилмаган ва божхоначиларнинг оғзаки сўровида маълум қилинмаган умумий қиймати 43,4 миллион сўмлик  96 дона автотранспорт воситаси учун колонкалар, овоз кучайтиргич ва ғилдирак дискалари яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг