Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Юқоричирчиқда ДХМ янги биноси фойдаланишга топширилди

Юқоричирчиқда  ДХМ янги биноси фойдаланишга топширилди

Юқоричирчиқ туманида 133 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.  Мустақилликнинг 28 йиллиги арафасида туман давлат хизматлари маркази янги биноси фойдаланишга топширилди.

Марказга келувчи фуқароларга иккита хонада хизмат кўрсатилади. Хоналарнинг шинам ва озода бўлиши учун алоҳида эътибор қаратилган.Электрон навбат олиш учун инфокиоск ишлаб турибди. Талонни олиб кутиш залидаги шинам  ўриндиқларга жойлашасиз. Бир неча сонияларда навбат рўйхатини намойиш этадиган 5та мониторда сизни қайси қабул ойнасида кутаётганлигидан хабардор бўласиз.

Марказда 100 турдан ортиқ давлат хизматлари кўрсатилиши йўлга қўйилган. Қолаверса, фарзанди билан келган фуқароларга она ва бола хонаси, тиббий кўмакка муҳтож одамлар учун тиббий ёрдам хонаси, кўрсатилган барча хизматлар тўловини амалга ошириш учун банк кассалари мавжуд. Замонавий кафетерия ҳам марказга ташриф буюрувчилар ихтиёрида. Бинода ташкил этилган кичик кутубхона эса, навбат кутиб турган фуқароларнинг вақтини мазмунли ўтказишга хизмат қилади.

2018 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан давлат хизматлари марказига 12 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. 2019 йилнинг биринчи яримида эса 100 дан ортиқ хизмат тури бўйича қилинган мурожаатлар сони 20 мингдан ошиб кетди. Янги марказ ишга тушиши билан кўрсатиладиган хизматлар сони ва сифати янада ошади. Шунингдек, бинода Президентнинг Халқ қабулхонаси ва тадбиркорлар учун бош вазир қабулхонаси ҳам иш бошлади. 

Тез орада  Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ҳам Давлат хизматлари марказининг янги биноси фойдаланишга топширилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг