Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Юридик университетга суҳбат натижасида кирганларга грант асосида ҳам ўқиш имконияти яратилди

Юридик университетга суҳбат натижасида кирганларга грант асосида ҳам ўқиш имконияти яратилди

Фото:«Xabar.uz»

Адлия вазирлиги юридик техникумлари ва ТДЮУ ҳузуридаги академик лицейнини битириб, якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра Тошкент давлат юридик университетига ўқишга кирган битирувчилар ҳам грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 июндаги 359-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сон қарорига тегишли қўшимча киритилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг йўлланмалари ҳамда ТДЮУ қошидаги академик лицей тавсияномалари асосида кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат натижаларига кўра ТДЮУ бакалавриатига ўқишга кирган юридик техникумлар ва академик лицейнинг битирувчиларига (абитуриентларга) грантлар ажратилиши мумкинлиги белгиланди.

Мазкур грантлар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда ажратилади.

Маълумот учун: шу каби суҳбатдан ўтган битирувчилар шу кунгача фақатгина тўлов-контракт асосида ўқиш имконияти мавжуд эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг