Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қайси вилоятларда зўравонлик кўп учрамоқда?

Қайси вилоятларда зўравонлик кўп учрамоқда?

Пандемия сабаб бутун дунёда зўровонлик ва тазйиқ ҳолатлари  ошиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, ўтган 2020 йилда республика бўйича ички ишлар органлари томонидан зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатларига дуч келган жами 14 774 нафар шахсга ҳимоя ордери расмийлаштириб берилган. 

Ҳимоя ордерининг 10 785 таси эри томонидан хотинига, 617 таси қайнонаси томонидан келинига, 367 таси келини томонидан қайнонасига ҳамда 3 005 таси бошқаларга расмийлаштирилган.

Содир этилган таҳдидларнинг 6 836 тасини жисмоний, 6 281 тасини руҳий, 121 тасини иқтисодий, 56 тасини жинсий зўравонлик ҳамда 1 480 тасини тазйиқ ўтказиш турлари ташкил этган.

Зўравонлик ва тазйиқ ўтказиш ҳолатлари юзасидан энг кўп ҳимоя ордери Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти, Фарғона вилояти, Қорақалпоғистон Республикаси ва Қашқадарё вилоятида берилган. Энг кам кўрсаткичлар эса Сирдарё, Сурхондарё ҳамда Навоий вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг