Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сўров: Россиялик мухлислар ўз жамоалари Хорватияни мағлуб этишига ишонмоқда

Сўров: Россиялик мухлислар ўз жамоалари Хорватияни мағлуб этишига ишонмоқда

Фото:«Pravda-tv.ru»

Россия аҳолисининг аксарияти миллий терма жамоанинг чорак финалда Хорватияни ютиб чиқишига ишонмоқда. Бу ҳақда «АиФ» сўровнома натижаларига асосланиб хабар берди.

Россиянинг чорак финалдаги ғалабасига сўровда қатнашганларнинг 56 фоизи ишонади, 15 фоиз респондент эса хорватлар ғалаба қилади деган фикрда. Сўровда қатнашганларнинг 10 фоизи эса дурангни кутмоқда. Яна 19 фоиз бу саволга жавоб беришга қийналган.

Телефон сўровномаси 4 июль куни ташкил этилган бўлиб, унда 18 ёшдан ошган 1600 нафар россиялик иштирок этган.

Хорватия ва Россия ўртасидаги чорак финал учрашуви 7 июль куни ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг