Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қатар-2022. H гуруҳи: Португалияни мағлуб этган Жанубий Корея иккинчи йўлланмани қўлга киритди

Қатар-2022. H гуруҳи: Португалияни мағлуб этган Жанубий Корея иккинчи йўлланмани қўлга киритди

Қатардаги жаҳон чемпионатининг H гуруҳида 3-турдан сўнг плей-оффга йўл олган жамоалар номи маълум бўлди.

Сўнгги турда Уругвай Ганани, Жанубий Корея гуруҳ етакчиси Португалияни мағлубиятга учратди.

Кеч уйғонган Уругвай кечаги Германия ҳолатига тушди: ғалаба қозонди ва мундиал билан хайрлашди. Корейслар японлардан кам ирода намойиш этишмагани учун кейинги йўлланмалардан бирига эга бўлишди. Португаллар гарчи испанлар каби мағлубиятга учрашса-да, иккинчи ўринга тушиб кетишмади (шундай бўлган тақдирда Бразилияга дуч келишлари деярли аниқ эди). 3-турга қадар иккинчи ўринда турган ганаликларга эса фақат сабр тилаш мумкин. 

ЖЧ-2022. H ГУРУҲИ. 3-ТУР

Гана — Уругвай — 0:2

Голлар: Жоржиан де Арраскаэта (26, 32).

Ноаниқ пеналти: А.Айю (21).

Гана: Ати-Зижи, Сейду, Амарти, Салису, Баба, Парти, Абдул-Самад (Кьере, 72), Қуддус, Айю (Букари, 46), Айю (Сулемана, 46), Уилямс (Семеньо, 72).

Уругвай: Рочет, Варела, Коатес, Хименес, Оливера, Пелистри (Де ла Крус, 66), Де Арраскаэта (Каноббио, 80), Бентанкур (Весино, 34), Валверде, Суарес (Кавани, 66), Нуньес (Макси Гомес, 80).

Огоҳлантиришлар: Нуньес (19), Суарес (60).

Жанубий Корея — Португалия — 2:1

Голлар: Ким Ён Гвон (27), Хван Хи Чхан (90+1) — Рикарду Орта (5).

Жанубий Корея: Ким Син Гю, Ким Мун Хван, Ким Ён Гвон (Сон Чжун Хо, 81), Квон Ген Вон, Ким Чжин Су, Чжон У Ён, Хван Ин Бом, Ли Кан Ин (Хван Ий Чжо, 81), Ли Чжэ Сон (Хван Хи Чхан, 66), Сон Ҳён Мин, Чжо Гю Сон.

Португалия: Диогу Кошта, Диогу Далот, Пепе, Антониу Силва, Жоау Канселу, Рубен Невеш (Рафаэл Леау, 65), Витиня (Бернарду Силва, 81), Матеуш Нунеш (Палиня, 65), Жоау Мариу (Вилям Карвалю, 82), Роналду (Андре Силва, 65), Рикарду Орта.

Огоҳлантириш: Ли Кан Ин (36).

Португалия ва Жанубий Кореянинг нимчорак финалдаги рақиблари бугун тунда (соат 00:00 да бошланади) G гуруҳидаги ўйинлардан сўнг маълум бўлади:

  • Камерун — Бразилия
  • Сербия — Швейцария
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг