Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Роналду Жанубий Кореяга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Роналду Жанубий Кореяга қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин

Фото: Football24.ru

Португалия терма жамоасининг сардори Криштиану Роналду Португалиянинг навбатдаги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин.

Эртага, 2 декабр куни Португалия гуруҳдаги 3-тур ўйинини Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

Терма жамоа бош мураббийи Фернанду Сантушнинг айтишича, Роналдунинг майдонга тушиш имконияти — 50 га 50. «Ҳаммаси Криштианунинг машғулотда қатнашиши ва буни қандай уддалашига боғлиқ. Кўрамиз, унинг ҳолати қандай», — деди мураббий.

«Жанубий Кореяни ютиб, гуруҳда биринчи ўринни эгаллашимиз муҳим. Шунда тикланиш учун қўшимча бир кунга эга бўламиз», — Сантушнинг сўзларини келтирди ESPN.

Ўтказилган икки ўйиндан сўнг H гуруҳида Португалия (6 очко) етакчилик қиляпти. Иккинчи ўриндаги Гана ҳисобида 3 очко бор (тўплар нисбати ҳам португалларникидан 3 тага ёмонроқ). Жанубий Корея ва Уругвай ҳисобида биттадан очко бор. Гуруҳдан чиқиш масаласи португаллар учун ҳал бўлган, бироқ улар корейсларга ютқазиб, ганаликлар уругвайликларни мағлуб этишса, Роналду жамоаси иккинчи ўринга тушиб қолиши эҳтимолдан холи эмас. Воқеалар шу тахлит ривожланган тақдирда кимсан Бразилия билан тўқнашишади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг