Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Трампнинг етти фармони бекор қилинди

Трампнинг етти фармони бекор қилинди

Фото: «Газета.ру»

АҚШ президенти Жозеф Байден битта фармон билан собиқ президент Доналд Трамп чиқарган еттита фармонни бекор қилди.

Оқ уй хабарига кўра, улар орасида ижтимоий тармоқларда цензура ва ёдгорликларни ҳимоялаш ҳақидагилари ҳам бор.

Америкада ирқчиликка қарши намойишлар авжида мустамлакачилик замонидан қолган ёдгорликларни қўпориб ташлаш авжига чиққанидан сўнг Трамп ёдгорликлар ва ҳайкалларни ҳимоялаш бўйича имзолаган фармон энди кучини йўқотди.

Трампнинг АҚШ қаҳрамонлари ҳайкаллари боғини яратиш тўғрисидаги, амалдорларни турли меъёрларни бузганлиги учун таъқиб қилишдан ҳимояловчи, Америка кўмаги ребрендинги, онлайнда цензурага барҳам бериш тўғрисидаги фармонлари ҳам энди йўқ.

Юқоридаги фармонларнинг аксариятини Трамп 2020 йилнинг майидан 2021 йилнинг январигача оралиқда имзолаган. Айримларини Байденнинг инаугурациясига саноқли ҳафталар қолганида тасдиқлаган, дейилади «РИА Новости» хабарида.

Шунингдек, иммиграцион ҳукумат америкалик солиқ тўловчиларга «юк бўлади» деган важ билан муҳожирларга келиб яшаши учун рухсат бермаслигини кафолатловчи Трамп фармонини ҳам Байден «яшаш учун ҳақли эмас» деб топди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг