Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

109 939 та ҳолат! ЖССТ Қозоғистоннинг коронавирус ва пневмония беморлари статистикасини бирлаштирди

109 939 та ҳолат! ЖССТ Қозоғистоннинг коронавирус ва пневмония беморлари статистикасини бирлаштирди

Фото: «Zakon.kz»

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ўз сайтида Қозоғистондаги манфий ПЦР-ташхисли пневмония ва COVID-19 ҳолатлари статистикасини бирлаштирди, деб хабар берди «Zakon.kz».


Айни пайтга келиб кечаги сана маълумотлари янгиланган жадвалдан ўрин олмаган. Сайтда акс этган маълумотда Қозоғистонда касалланган жами сони 105,5 минг нафарга етгани кўрсатилган.

Қозоғистон идоралараро комиссиясининг 2020 йил 7 августидаги маълумотида бир суткада 907 нафар коронавирус бемори ҳамда 1102 нафар ковидсимон пневмония бемори қайд этилгани айтилади.

Шу тариқа мамлакатда ҳар икки касалликка чалинганлар умумий сони 109 939 нафарга етган.

ЖССТ маълумотига кўра, Қозоғистонда бир ҳафта давомида 316 нафар бемор коронавирусдан вафот этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг