Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

13 июлдан маҳаллий поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

13 июлдан маҳаллий поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Унда қайд этилишича, Республика махсус комиссияси қарори билан, 10 июлдан эътиборан республика миқёсида қатор чеклов чоралари ўрнатилган. Жумладан:

  • 10 июль санасидан автобуслар ҳаракати вақтинча тўхтатилади;
  • 13 июль, душанба кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади;
  • Кучайтирилган карантин тартиби шароитида фақатгина Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, хорижий давлатлардаги фуқароларимизни ватанга олиб келиш бўйича репатриацион рейслар бажарилади;
  • Чегара пунктларидан фуқароларни карантин ҳудудларига етказиш учун автобус ташувлари амалга оширилади.

Шунингдек, карантин муддатини ўтаб бўлган фуқароларни реабилитация учун шифохоналарга ва яшаш манзилларига етказишда темирйўл ва автобуслардан фойдаланилади.

Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан «сариқ» ва «яшил» тоифага киритилган мамлакатлардан чартер рейслари келиб тушган аризаларга мувофиқ ташкил этилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг