Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

2020 — тарихдаги энг ёмон йил — «Time»

2020 — тарихдаги энг ёмон йил — «Time»

Фото: «Twitter»

Американинг нуфузли «Time» журнали  янги сонининг муқовасига «2020» рақами «қон билан ўчирилган» суратни жойлаштирди. Бу рамзий тасвир орқали журнал якунланаётган йил тарихда энг ёмони бўлганига ишора қилмоқда.

Журнал ходимлари 2020 йилни бунчалик ёмон кўришига асосий сабаб — коронавирус пандемияси. АҚШ касалликни юқтиришлар сони бўйича дунёда биринчи ўринда.

Ушбу муқовага боғланган мақолада танқидчи Стефани Захарек тўғри қайд этганидек, айни пайтда сайёрамизда яшаётган ҳеч ким бунақа балони кўрмаган.

«Агарда 2020 йил антиутопия фильм бўлганида, эҳтимол, томошабинлар 20 дақиқасини кўрибоқ телевизорни ўчириб ташлашган бўларди. На ғазабланиш, на ҳаяжонланишни биласан, қандайдир тушуниксиз апокалипсис», — деган Захарек.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг