Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

25 мингдан зиёд юртдошимиз мудҳиш касалликдан тузалди

25 мингдан зиёд юртдошимиз мудҳиш касалликдан тузалди

Фото: «Storage.myseldon.com»

Пандемия бошлангандан буён ССВ Матбуот хизмати юртимизда коронавирусдан соғайиш билан боғлиқ кунлик статистик маълумотларни эълон қилиб келмоқда. Унга кўра, 2021 йил 1 январгача 75 244 нафар фуқаро коронавирусдан соғайган бўлса, 2021 йил 17 июнь ҳолатига кўра, 101 018 нафар бемор касалликдан тузалганини кўриш мумкин. Йил бошидан бери, ўтган беш ой ичида 25 774 нафар фуқаро инфекциядан фориғ бўлган.

Ҳудудлар кесимида йил бошидан бери коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикасида 404, Андижон вилоятида 535, Бухоро вилоятида 442, Жиззах вилоятида 494, Қашқадарё вилоятида 361, Навоий вилоятида 193, Наманган вилоятида 479, Самарқанд вилоятида 2776, Сирдарё вилоятида 325, Сурхондарё вилоятида 292, Фарғона вилоятида 584, Хоразм вилоятида 493, Тошкент вилоятида 3598, Тошкент шаҳрида 14 798 нафар нафар юртдошимиз коронавирусдан тузалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг