Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

26 август куни соғайганлар кўрсаткичи 91 фоизга етди

26 август куни соғайганлар кўрсаткичи 91 фоизга етди

Инфографика: ССВ матбуот хизмати

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, 26 август куни мамлакатимизда 390 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Самарқанд вилоятида 2 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

26 август куни Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё ҳамда Андижон вилоятларида жами 579 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 40 054 нафар бемордан 36 562 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 91 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 199 нафар бемордан 294 нафари оғир, 139 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг