Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

87 ёшли қария шифохонада 78 кишига коронавирусни юқтириб, шаҳарнинг ёпилишига сабабчи бўлди

87 ёшли қария шифохонада 78 кишига коронавирусни юқтириб, шаҳарнинг ёпилишига сабабчи бўлди

Фото: «Novorosinform.org»

Хитойнинг Харбин шаҳрида (Хэйлунцзян провинцияси) бемор шифокорларнинг бепарволиги туфайли 78 кишига касаллик юқтирди. Шундан сўнг ҳукумат шаҳарни ёпишга қарор қилди. Бу ҳақда «The Paper» хабар берди.

Маълумотларга кўра, 87 ёшли Чэнь аҳволи ёмонлашгани учун шифокорларга мурожаат қилган. Уни шаҳардаги иккинчи шифохонага ётқизишган. 2 — 6 апрель кунлари унинг иситмаси чиққан. Шунга қарамай, шифокорлар унда коронавирусга тест ўтказмаганлиги тушунарсиз. Беморнинг ўзи эса унда гипостатик пневмония эканлигини билган. Чунки у жуда кўп вақт ётган.

6 апрель куни беморни махсус ҳимоясиз Харбин тиббиёт университетининг биринчи шифохонасига кўчириб ўтказишган. У ерда уни яна COVID-19 га текшириб кўришмасдан, саккиз кишилик оддий палатага жойлашган. Пировард натижада Чэнь 78 киши — тиббиёт ходимлари ва бошқа беморлар билан бевосита ёки билвосита мулоқотда бўлган.

Текширувдан сўнг 18 нафар мансабдор шахс, жумладан, Харбин мэри ўринбосари Чэнь Юаньфэй интизомий жавобгарликка тортилди.

Инфекция тарқалиб кетгандан сўнг шаҳарда янги чекловлар жорий этилди. Шаҳарда рўйхатдан ўтмаган кишиларнинг у ерга кириши, ташқарига ниқобсиз чиқиши тақиқланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг