Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ажойиб хушхабар: рекорд янгиланди!

Ажойиб хушхабар: рекорд янгиланди!

Шифокорларимизнинг матонатли меҳнати сабаб бугун мамлакатимиз ҳудудларида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморлардан 1 208 нафари соғайди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Жумладан, беморларнинг 678 нафари Тошкент шаҳрининг 20 та шифохонасида ва уй шароитида даволанганлардир, шунингдек, 185 нафари Тошкент вилоятида, 103 нафари Самарқанд вилоятида, 102 нафари Қашқадарё вилоятида, 50 нафари Бухоро вилоятида, 35 нафари Андижон вилоятида, 20 нафари Сурхондарё вилоятида, 13 нафари Наманган вилоятида, 11 нафари Сирдарё вилоятида, 9 нафари Фарғона вилоятида, 2 нафари Хоразм вилоятида касалликдан фориғ бўлди.

Эслатиб ўтамиз, соғайганлар кўрсаткичи бўйича сўнгги рекорд натижа кеча, 1 август куни қайд этилган бўлиб, ўшанда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида 835 нафар бемор тузалганди.

Шундай қилиб, юртимизда 16 507 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, соғайиш кўрсаткичи 64 фоизни ташкил қилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг