Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусни жуда эрта аниқлайдиган ускуналар ҳадя қилди

АҚШ Ўзбекистонга коронавирусни жуда эрта аниқлайдиган ускуналар ҳадя қилди

Фото: АҚШ элчихонаси

28 июль куни АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактикаси марказлари (CDC) Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қиймати 902 000 долларга тенг тиббиёт воситалари ва лаборатория жиҳозларини ҳадя қилди.

Тақдим этилган воситалар замонавий полимераз занжир реакцияси ускуналаридан фойдаланган ҳолда 25 000 та COVID-19 тестларини ўтказишга имкон беради. Ушбу технология одам организмида вирусли ДНК мавжудлигини касаллик белгилари пайдо бўлишидан аввал аниқлайди, бу эса соғлиқни сақлаш муассасаларига беморни жуда эрта изоляция қилиш ҳамда пандемияни тугатиш учун муҳим бўлган юқиш занжирини узишга имкон беради.

«COVID-19 пандемияси биз учун умумий душман ва умумий жавобгарликдир. Ушбу ёрдам узоқ вақтдан буён АҚШ ҳукуматининг Ўзбекистоннинг жамоатчилик соғлиғини сақлаш йўлидаги таҳдидларга қарши курашида ёрдам беришга содиқлигига асосланган. Ушбу шериклик эпидемия бошланишидан анча олдин бошланган ва у тугаганидан кейин ҳам давом этади»,– деди АҚШ муваққат ишлар вакили Алан Мельцер.

Мазкур ёрдам Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигини коронавирусга қарши курашда қўллаб-қувватлаш учун CDC эълон қилган 2,07 миллион долларнинг бир қисми ҳисобланади. Касаллик авж олар экан, CDC Ўзбекистонга шошилинчи тиббий ёрдам марказлари ташкил этиш, чегарадан ўтиш жойларида тиббий кўрикни яхшилаш, клиник ва лаборатория назорати, маълумотлар устида ишлаш ва контактлар кузатуви бўйича онлайн маслаҳатлар ҳам бериб борди.

АҚШ ҳукумати Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали коронавирусга қарши кураш учун тиббий, лаборатория ва техник кўмак сифатида яна қўшимча қарийб 4,2 миллион доллар тақдим этди. Бугунги кунгача АҚШнинг бу борада Ўзбекистонга кўрсатган умумий ёрдами 6 миллион доллардан ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг