Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг янги партиясини жўнатмоқда

АҚШ Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг янги партиясини жўнатмоқда

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчиси Ж.Ваҳабовнинг хабарига кўра, бугун тушдан кейин Ўзбекистонга Pfizer вакцинасининг навбатдаги партияси келади.

273 780 доза Pfizer AҚШ ҳукумати хайрияси сифатида Кентукки штатидан тўғридан-тўғри юборилади.

Июль ойининг охиридан то ҳозирги кунга қадар АҚШ мамлакатимизга 5 миллион доза вакцина юборди.

Aмерикада ишлаб чиқарилган вакциналар Ўзбекистонда қўлланилаётганлар орасида иккинчи ўринда туради.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, аҳолининг 17 фоизи тўлиқ эмланган, яна 21фоизи қисман эмланган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг