Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда бир кунда қарийб 55 минг киши коронавирусга чалинди

АҚШда бир кунда қарийб 55 минг киши коронавирусга чалинди

Фото: «Ok.ru»

Қўшма штатларда янги типдаги коронавирусни юқтириб олганлар сони ўтган бир кеча-кундузда 55 минг кишига кўпайди, дея хабар берди Жонс Хопкинс университети.

Муассасанинг маълум қилишича, ўтган 24 соат ичида АҚШда 55 054 та янги COVID-19 ҳолати ва беморлар орасида 952 та ўлим ҳолати қайд этилди.

Бир кун аввал 44 110 киши касалланиб, 914 киши вафот этганди.

Университетнинг сўнгги маълумотларига кўра, пандемия давомида АҚШда жами 7 миллион киши коронавирусни юқтириб олган бўлиб, 203 минг киши ҳаётдан кўз юмди.

Жонс Хопкинс университети ҳисоб-китобларига қараганда, дунё бўйича 32,5 миллион киши коронавирусга чалинган, 989 минг киши COVID-19 туфайли вафот этган, 22,5 миллион киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг