Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШда коронавирусга қарши тўрт хил вакцинанинг клиник синовларига рухсат берилди

АҚШда коронавирусга қарши тўрт хил вакцинанинг клиник синовларига рухсат берилди

Фото: «Информ»

АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дорилар сифати назорати бошқармаси (FDA) коронавирусга қарши тўрт хил вакцинанинг клиник синовларига рухсат берди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Яна олти хил вакцина синовларни бошлаш учун ўз тасдиғини кутмоқда, дейилади хабарда.

Қўшма Штатларда май ойида соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Пентагон ҳамкорлигида «Warp Speed» лойиҳаси ишга тушган бўлиб, 2021 йилнинг январига қадар COVID-19га қарши 300 млн. доза вакцина ишлаб чиқаришмоқчи.

Таъкидлаш керакки, АҚШда июнь ойида оммавий намойишлар ҳамда пандемия бўйича чекловлар юмшатилиши ортидан вирусни юқтириш ҳолатлари кескин ошиб кетган.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 2,6 миллионга етган, қурбонлар сони 126 минг нафардан ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг