Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони ярим миллиондан ошди, бир суткада 2108 киши вафот этди

АҚШда коронавирусни юқтирганлар сони ярим миллиондан ошди, бир суткада 2108 киши вафот этди

Фото: «Al Jazeera»

АҚШда кеча COVID-19 касаллигига чалинган 2108 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда Жонс Ҳопкинс университети маълум қилди.

Қўшма Штатларда қурбонлар сони борган сайин кўпаймоқда: 7 апрелда — 1736 нафар, 8 апрелда — 1973, 9 апрелда — 1783 нафар. 10 апрелдагиси энг йириги бўлди — 2 108 нафар қурбон! Коронавирус пандемияси бошланганидан бери ҳали ҳеч бир мамлакатда бунақа кўрсаткич қайд этилмаганди.

Жонс Ҳопкинс университети маълумотларига кўра, айни пайтга келиб АҚШда коронавирус ҳаётдан олиб кетганлар сони 18 693 кишига етди, шулардан 6 минг нафари мамлакатдаги коронавирус эпицентри Нью-Йорк штатида яшаб келган фуқаролар.

Охирги маълумотга кўра, АҚШда коронавирусни юқтириш бўйича 500 399 та ҳолат аниқланган. Шулардан 28 837 нафари тўлиқ тузалиб кетган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг