Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Аёлларда COVID-19нинг янги асоратлари аниқланди

Аёлларда COVID-19нинг янги асоратлари аниқланди

Фото: «News.yandex.ru»

Коронавирус билан касалланган британиялик аёллар бевақт менопаузадан шикоят қилишмоқда. Ҳайз даври бузилиши бутун дунёда COVID-19га чалинган аёлларда қайд этилган, дея хабар берди «Daily Mail».

Бу ҳақда «Facebook»да коронавирусга чалинган беморлар уюшмаларидан бирининг асосчиси Клэр Хасти маълум қилди.

Баъзиларда COVID-19нинг узоқ муддатли аломатлари ҳайз пайтида зўрайган, дея таъкидлади Хасти.

Шифокор-терапевт Луиза Ньюсоннинг сўзларига кўра, чарчоқ, бош айланиши ва онг чалкашлиги каби узоқ муддатли коронавирус аломатлари менопаузага ҳам хос. Бу ҳолатлар ўртасидаги боғлиқликдан дарак бериши мумкин.

«Узоқ муддатли COVID-19 билан касалланган одамларнинг энг кенг тарқалган гуруҳи 50 ёшдаги одамлардир, шунинг учун менопауза уларнинг аломатлари бўлиши мумкин», — деб тушунтирди Ньюсон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг