Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бешта ҳудудда коронавирус аниқланди

Бешта ҳудудда коронавирус аниқланди

2020 йил 7 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10670 (+83) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 23 нафари Тошкент вилоятида (шундан 16 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 7 нафари аҳоли орасида), 18 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 14 нафари аҳоли орасида), 15 нафари Бухоро вилоятида, яна 15 нафари Сирдарё вилоятида ҳамда 12 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 59 нафар, Қашқадарё вилоятида 54 нафар, Жиззах вилоятида 6 нафар, Бухоро вилоятида 2 нафар, жами 121 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 6811 (+121) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг