Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Борис Жонсон коронавирусдан вафот этгани ҳақида расмий маълумот тайёрлаб қўйилган эди

Борис Жонсон коронавирусдан вафот этгани ҳақида расмий маълумот тайёрлаб қўйилган эди

Буюк Британия ҳукумати бош вазир Борис Жонсон коронавирусдан вафот этган тақдирда қандай режа тузиб қўйгани маълум бўлди. Бу ҳақда касалдан тузалиб кетган Борис Жонсоннинг ўзи айтиб берди.

Унинг таъкидлашича, ҳукумат барча ҳолатга тайёр турган ва шифокорлар ҳам Жонсон тузалиб кетишига кафолат бера олишмаган. Шу боисдан бош вазир коронавирусдан вафот этган тақдирда бериладиган расмий маълумот ҳам тайёрлаб қўйилган. Жонсон уч кун давомида реанимацияда қолган.

Борис Жонсон интервью давомида коронавирусга қарши курашдаги ўз тажрибасини ҳам айтиб берди. «Арзимаган бир неча кун ичида соғлигим бу қадар ўзгариб кетганига ишониш жуда қийин эди. Мен ўзимдаги тушкун ҳолатни жуда яхши эслайман. Нима учун тузалиб кета олмаётганимни тушуна олмаётган эдим», — дейди у.

Борис Жонсон касал бўлган бир ой давомида ҳукуматни бошқара олмади. У 27 апрел санасида ўз вазифасига қайтган. Эслатиб ўтамиз, бош вазир ўзини даволаган икки шифокорнинг номини яқинда туғилган фарзанди Уилфред Лоури Николас Жонсонга қўйгани хабар қилинган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг