Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухоролик бемор коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди

Бухоролик бемор коронавируснинг навбатдаги қурбонига айланди

Юртимиз бўйлаб коронавирусдан вафот этган беморлар сони яна биттага ортди. 

ССВ матуот хизматига кўра, Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида яшовчи 53 ёшли Н.С. жорий йил 20 июнь куни туман тиббиёт бирлашмасининг юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

22 июнь куни эса беморнинг аҳволи оғирлашиб, тез тиббий ёрдам автомашинасида Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг реанимация бўлимига кўчирилган. Унга “COVID-19”, икки томонлама пневмония, ўткир нафас ва ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги ташхиси қўйилган. Шунингдек, унда гипертония касаллиги ҳам қайд этилган.

Беморнинг даволаниши давомида кунлик аҳволи мутахассислар томонидан консультация қилинган, даволаш жараёни шифокорлар тавсияси асосида олиб борилган.

Бироқ шифокорлар томонидан стандартлар асосида ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамасдан бемор ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.

Бундан аввал Жиззахда ҳам 28 ёшли аёл дунёдан кўз юмганди. 

Шундай қилиб Ўзбекистонда коронавирусдан ўлим ҳолатлари 50 тага етди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг