Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

COVID-19: Британияда мудҳиш ҳолат қайд этилди

COVID-19: Британияда мудҳиш ҳолат қайд этилди

Фото: «E-news.su»

Буюк Британияда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони ўтган бир кеча-кундузда 25 177 кишини ташкил этди, 492 бемор ҳаётдан кўз юмди — бу «иккинчи тўлқиннинг» янги антирекорди, дейилади мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида.

Тунов куни 20 018 киши коронавирусни юқтириб, 397 бемор вафот этганди.

Пандемия бошлангандан бери мамлакатда жами 1 099 059 кишида коронавирус аниқланди, 47 742 бемор оламдан ўтди, қарийб икки миллиондан ортиқ тест ўтказилди.

Пайшанба куни Англияда янги миллий карантин бошланади: у 2 декабргача давом этади. Ҳудудда баҳорги локдаунга ўхшаш чоралар жорий этилади. Боғча, мактаб, университет ва саноат корхоналари бундан мустасно — уларга ишни давом эттириш тавсия этилади. Дам олиш, кўнгилочар ва меҳмондорчилик каби тадбирлар, жумладан, бар ва ресторанлар фаолияти тўхтатилади. Одамларга зарурат бўлмаганда уйдан чиқиш мумкин эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг