Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

COVID-19 Хитойдан анча олдин бошқа давлатда пайдо бўлганлигини тасдиқловчи далил топилди

COVID-19 Хитойдан анча олдин бошқа давлатда пайдо бўлганлигини тасдиқловчи далил топилди

Фото: «Pixabay»

Милан университети тадқиқотчилари 2019 йил ноябрдаёқ коронавирусни юқтириб олган мамлакат шимолида яшовчи аёлни топишди, деб хабар бермоқда «Ansa» агентлиги.

Биопсия олинганда тадқиқотчилар 25 ёшли аёлда SARS-CoV-2 вирусининг рибонуклеин кислотаси (РНК) генлари кетма-кетлиги 2019 йил ноябрда бошланганлигини аниқладилар.

«Шундай ҳолатлар ҳам бўладики, COVID-19 инфекциясининг ягона аломати тери патологияси бўлиши мумкин», — деди тадқиқот раҳбари Раффаэль Жанотти.

«Эпидемиянинг расман тан олинган босқичидан олдин тери касалликлари билан оғриган беморларда SARS-CoV-2 борлигини тасдиқловчи далилларни топа олишимиз мени жуда қизиқтирарди. Биз терида COVID-19 изларини топдик», — деди Р.Жанотти.

Ҳисоботда айтилишича, бу «одамларда SARS-CoV-2 вируси мавжудлигининг энг биринчи далилидир».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг