Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дональд Трампнинг ўғли коронавирусни юқтириб олди

Дональд Трампнинг ўғли коронавирусни юқтириб олди

Фото: «Global Look Press»

АҚШ президенти Дональд Трампнинг ўғли бу ҳафта коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди, дея хабар берди CBS телеканали унинг вакилларига таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, кичик Трамп бу ҳафта тест топширди, ўшандан бери карантинда.

«Шу пайтгача унда ҳеч қандай аломатлар кузатилмади. Шунга қарамай, тиббиёт ходимларининг COVID-19 бўйича барча тавсияларига амал қилмоқда», — дейилади хабарда.

«Worldometers» маълумотларига кўра, эпидемия бошлангандан буён АҚШда 12,274,726 киши коронавирусни юқтириб олган, улардан 260,283 нафари ҳаётдан кўз юмишди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг