Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 1 миллиондан ошди

Фото: Reuters

Бутун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 1 миллионга етди. Бу ҳақда BNO News ахборот агентлиги хабар бериб ўтган.

Кечаги ҳолатга кўра беморлардан 52 026 нафари вафот этган. 206,2 минг киши эса тузалиб кетган. 742 минг атрофида беморлар даволаниш жараёнида бўлиб турибди.

Коронавирусдан энг кўп азият чеккан давлат АҚШ бўлиб турибди. Мамлакатда 233,8 минг киши касалликка чалинган. Италияда 115 минг бемор бўлса, улардан 13,9 минг нафари вафот этган. Бу эса умумий кўламнинг 12 фоизини ташил этмоқда.

Европанинг бошқа давлатларида ўн минглаб касалланганлар қайд этилган. Испания 110 минг бемор билан Хитойни ортда қолдирди. Расмий хабарларга кўра Хитойда касаллик ортишини камайтиришга муваффақ бўлинган. Охирги суткада у ерда фақат 90 та касалланиш ҳолати аниқланган ҳолос.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг