Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Еттита ҳудудда 200 га яқин коронавирус ҳолати қайд этилди: бир киши вафот этди

Еттита ҳудудда 200 га яқин коронавирус ҳолати қайд этилди: бир киши вафот этди

Фото: «Newkuban.ru»

2020 йил 26 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 54 660 (+198) нафарни ташкил этмоқда.

ССВ хабарига кўра, янги касалланиш ҳолатларининг 112 нафари Тошкент шаҳрида, 29 нафари Наманган вилоятида, 15 нафари Андижон вилоятида, 14 нафари Сирдарё вилоятида, 13 нафари Жиззах вилоятида, 12 нафари Самарқанд вилоятида ҳамда 3 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 50 954 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 255 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 718 нафари оғир, 289 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг