Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гагарин ўлимининг яна бир эҳтимолий сабаби айтилди

Гагарин ўлимининг яна бир эҳтимолий сабаби айтилди

Фото: Георгий Димов архивидан.

Бугун 12 апрел, инсон илк бор космосга парвоз қилган кундир. 1961 йил айнан шу санада Юрий Гагарин бу ишга мушарраф бўлганди.

Аммо унинг ўлими сабаби ноаниқлигича қолмоқда. 

Собиқ Иттифоқ биринчи космонавтлар корпусининг сўнгги аъзоси Борис Волинов Гагариннинг эҳтимолий ўлими сабаби ҳақида гапириб ўтди.

У Гагариннинг самолёти метеорологик шар билан тўқнашган бўлиши мумкинлигига ишора қилган.

Волинов таъкидлаганидек Гагарин ўлими ҳақида кўплаб талқинлар мавжуд, аммо уларнинг қайси бири тўғрилиги аниқ эмас. 

Эслатиб ўтамиз, Юрий Гагарин 1968 йил 27 март куни МиГ-15УТИ самолётида ўқув-машғулоти ўтказаётган вақтида ҳалокатга учраб вафот этган. Космонавт қурбон бўлгач, унинг ўлимини ўрганиш учун комиссия тузилган. Комиссия маълумотида самолёт экипажи «ҳаво ҳолатининг ўзгариши сабаб қилинган кескин маневр ва ерга вертикал шўнғиш, натижада горизонтал парвозга қайта олмаслик натижасида тўқнашув» сабаб ҳалокатга учрагани айтилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг