Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳарбийлар Қозоғистондан келган 1157 нафар ҳамюртимиз хавфсизлигини таъминламоқда (фото+видео)

Ҳарбийлар Қозоғистондан келган 1157 нафар ҳамюртимиз хавфсизлигини таъминламоқда (фото+видео)

Кеча, 25 март куни 1157 нафар Ўзбекистон фуқароси темирйўл орқали Қозоғистон Республикасидан Самарқанд шаҳрига олиб келинди. Бу ҳақда ҳарбий журналист капитан Ғайрат Мадраҳимов Xabar.uz'га маълум қилди.

Марказий ҳарбий округ қўмондонлиги, вилоят ҳокимлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳамда соҳа мутахассислари томонидан ҳамюртларимиз қисқа фурсатда Самарқанд шаҳрида вақтинча ташкил этилган карантин масканига жойлаштирилди.

30 га яқин шифокорлар томонидан соғлиғи текширилган йигит-қизлар, аёллар ҳамда болалар ўзлари учун ажратилган ҳамда дизенфекция қилинган шинам хоналарга жойлаштирилди.

Карантиндаги фуқароларни хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Марказий ҳарбий округ ҳарбий хизматчилари томонидан патруллик қўриқлови ташкил этилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг