Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон темир йўл ёрдамида коронавирусга қарши курашмоқчи

Ҳиндистон темир йўл ёрдамида коронавирусга қарши курашмоқчи

Фото: «Travel4free.ru»

Ҳиндистоннинг «Indian Railways» («Ҳинд темир йўли») давлат компанияси ҳимоя костюмларини ишлаб чиқариш орқали мамлакатга SARS-CoV-2 коронавирусига қарши курашишга ёрдам беради. Бу ҳақда темир йўл ва савдо вазири Пиюш Гойял «Twitter»даги саҳифасида маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тиббиёт ходимлари учун кийим-бош кўп миқдорда ишлаб чиқарилади. Аввалроқ Гойялнинг маълум қилишича, эски поездлар беморлар учун ҳаракатланувчи палаталарга ўзгартирилади. «Беморларга тезроқ тузалиши учун тоза, дезинфекцияланган ва соғлом муҳит ҳосил қилинади», — деб таъкидлаган у.

Жами 20 мингта вагонни ўзгартириш режалаштирилмоқда. Уларнинг ҳар бирида беморлар учун 16 тадан жой, шифокор ва ҳамширалар ҳамда асбоб-ускуналар сақлаш учун хона ташкил этилади. Бундай поездларда мамлакатнинг хоҳлаган жойига бориш мумкин.

«CNN» телеканалининг таъкидлашича, Ҳиндистонда йўловчи ташувчи темир йўл алоқаси 25 мартдан 14 апрелгача ёпилган. Бу сўнгги 167 йилда илк бор кузатилмоқда. Шунга қарамай, темир йўл орқали юк ташиш давом этмоқда. Нормал шарт-шароитда Ҳиндистон темир йўллари орқали кунига 20 мингдан зиёд йўловчи ҳаракатланади.

Айни вақтда Ҳиндистонда COVID-19 коронавирус инфекциясига чалинган 4288 киши рўйхатга олинган, улардан 117 нафари вафот этди. Жон Хопкинс университети маълумотига кўра, дунё бўйича жами 1,2 миллион киши коронавирусни юқтириб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг