Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда гўдакни коронавирус шарафига номлашди

Ҳиндистонда гўдакни коронавирус шарафига номлашди

Фото: «Eg.ru»

Ҳиндистоннинг Уттар Прадеш штатида янги туғилган чақалоққа коронавирус шафарига Корона деб исм қўйишди, дея хабар берди «Dessan Herald».

Боланинг амакиси Нитеш Трипати журналистларга маълум қилишича, касаллик одамларни бирлаштирди ва соғлом турмуш тарзи оммалашишига хизмат қилди. Унинг айтишича, ҳозир ваҳима қилмаслик, ҳукумат ва тиббиёт ходимларининг маслаҳатларига амал қилиш ниҳоятда муҳим.

«Бу гўдак одамларнинг вирусга қарши бирдамлиги рамзига айланади», — дейди у.

Корона 22 март куни комендантлик соати жорий этилишидан бир неча соат олдин дунёга келди. Гўдак соғлом. Ҳозир онаси билан бирга шифохонадан чиқишга тайёргарлик кўришмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг