Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда мудҳиш рекорд янгиланди

Ҳиндистонда мудҳиш рекорд янгиланди

Фото: «Danish Siddiqui/Reuters»

Сўнгги 24 соат ичида Ҳиндистонда COVID-19 пневмонияси чақирган асоратлар туфайли ўлим сони бўйича рекорд қайд этилди. Бу ҳақда расмий статистик маълумотларга таяниб «The Times of India» хабар берган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 918 киши ҳаётдан кўз юмди. Нашрнинг таъкидлашича, кунлик ўлим сони биринчи марта 900 тадан ошмоқда. Ўтган ойлар давомида касаллик асоратлари туфайли қарийб 20 минг киши вафот этди. Пандемия даврида жами 40,6 минг киши оламдан ўтган.

Коронавирусни юқтирганлар сони ўтган бир кеча-кундузда мамлакатда 56,2 минг кишидан ошди. Ҳиндистонда жами 1,9 миллион киши касалликка чалинган.

6 август ҳолатига кўра, дунёда COVID-19га чалинганлар сони 18,7 миллиондан ошди. Пандемия 188 мамлакатни қамраб олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг