Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Хавотирми ёки ишончсизлик? Индонезия коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқмоқчи

Хавотирми ёки ишончсизлик? Индонезия коронавирусга қарши ўз вакцинасини ишлаб чиқмоқчи

Фото: «Noteru.com»

Индонезия коронавирусга қарши вакцина ривожланаётган давлатларга етиб бормаслигидан хавотирда. Шунинг учун ўз вакцинасини яратиш устида ишламоқда, дея хабар берди «Jakarta Post» газетаси.

«Бизга маълумки, дунёдаги биотехнологик компанияларнинг ишлаб чиқариш қуввати чекланган. Устига-устак, глобал етказиб бериш каналлари ҳам муаммоларга дуч келмоқда», — деди тадқиқот ва технологиялар вазирлиги қошидаги ишлаб чиқарувчилар гуруҳи раҳбари Али Гуфрон Мукти.

У «Индонезияда ва Индонезия учун» вакцинасини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Коронавирусга қарши Индонезия вакцинасини ишлаб чиқиш 2021 йил бошларида ниҳоясига етказиш ва йилнинг иккинчи ярмида синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.

Пайшанба куни Индонезияда бир кунда 1624 кишида коронавирус аниқлангани, бу рекорд кўрсаткич эканлиги хабар берилганди. Мамлакатда жами 59 394 киши касалликка чалинган бўлиб, улардан 2987 нафари вафот этган. 26 667 киши тузалган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг