Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Индонезияда ишлатилган коронавирус тестлари сотилгани фош бўлди

Индонезияда ишлатилган коронавирус тестлари сотилгани фош бўлди

Фото: «BBC News»

Индонезияда давлат фармацевтика компанияси ходимлари Медан аэропортида коронавирусга тест олаётганда аллақачон ишлатилган бурундан суртма олиш тўпламларидан фойдаланишган, дея хабар берди BBC News.

Тергов натижаларига кўра, улар ишлатилган тўпламларни ювиб, қадоқлаб, янги йўловчиларга сотишган. Шу тариқа, декабрдан бери қарийб 9000 киши аллақачон ишлатилган тўпламларни тест учун сотиб олган бўлиши мумкин. Натижада гумонланувчилар 1,8 миллиард Индонезия рупиясини (124 800 АҚШ доллари) ўзлаштирган бўлишлари эҳтимолдан холи эмас. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, улардан бири жиноятдан тушган маблағдан фойдаланиб, ўзи учун уй қуришга муваффақ бўлган.

Полицияга 23 нафар авиайўловчидан шикоят келиб тушгач фирибгарлик фош бўлган — тест қилинганда улар соғлом бўлишига қарамай, натижалари мусбат чиққан. Фуқаро кийимидаги полициячилар «назорат тести»дан сўнг фармацевтика компаниясининг беш нафар ходимини ҳибсга олишган. Шунингдек, жабрланувчиларни компаниядан товон пули ундиришда ёрдам беришга тайёр бўлган адвокатлар қўллаб-қувватлашмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг