Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эронлик мутахассис «Коронавирус пандемияси неча йил давом этади?» деган саволга жавоб берди

Эронлик мутахассис «Коронавирус пандемияси неча йил давом этади?» деган саволга жавоб берди

Фото: «AP Photo/Ebrahim Noroozi»

Коронавирус пандемияси яна икки-уч йил давом этиши мумкин, дея маълум қилди Эрон соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари.

«Олдинги пандемия тажрибасини инобатга оладиган бўлсак, янги COVID-19 пандемияси яна икки-уч йил давом этади», — деди мутахассис.

Бугун, яъни 28 июнь куни федерал ва маҳаллий ҳокимиятлар, шунингдек, ОАВ ва бошқа очиқ манбалардаги маълумотларни тўплаш билан шуғулланувчи Жонс Хопкинс университетининг хабарига кўра, дунё бўйича COVID-19 юқтирганлар сони ўн миллион кишидан ошиб кетди, қарийб 500 минг киши ҳаётдан кўз юмди, бутун эпидемия давомида 5,1 миллион киши тузалди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг