Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Жаҳонда коронавирус қурбонлари сони 400 минг нафардан ошди

Жаҳонда коронавирус қурбонлари сони 400 минг нафардан ошди

Фото: «France 24»

«Worldometer» маълумотига кўра, 7 июнь соат 10:00 ҳолатига, жаҳонда коронавирус қурбонлари сони 402 241 нафарга етди.

Коронавирусни юқтириш ҳолатлари шиддат билан 7 миллионга яқинлашмоқда — ҳозир 6 982 061 нафар. Шундан 3 миллион 413 мингдан ортиқ бемор тузалиб кетган, 3 миллион 166 мингдан зиёд бемор даволанмоқда. Даволанаётганларнинг 98 фоизида касаллик енгил кечяпти, 53 569 нафар бемор эса оғир аҳволда.

Касалликни юқтириш бўйича суткалик кўрсаткич янада юқорилади — икки кундан бери 130 минг нафардан бемор қайд этиляпти.

Ўлим ҳолатлари бўйича етакчи 10 мамлакат:

Манба: «Worldometer»
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг