Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Карантин қачон тугайди? Коронавирус ҳақидаги саволларга жавоб берилди

Карантин қачон тугайди? Коронавирус ҳақидаги саволларга жавоб берилди

АОКАда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Брифинг давомида мутахассис карантин муддати ва коронавирус касаллиги ҳақида фуқаролардан тушган саволларга жавоб қайтарди.

— Фарғона вилоятидаги 26 нафар коронавирусга чалинган беморлар касалликни қаерда юқтириб олишган?
— Фарғона вилоятида умумий қайд этилган 26 нафар беморнинг 17 нафари махсус чартер рейсларида коронавирус инфекцияси бўйича эпидемик нохуш ҳудудлардан олиб келинган ҳамюртларимиз орасида аниқланган.

— Озиқ-овқат дўконлари ҳам дезинфекция қилинадими? Агар дезинфекция қилинса маҳсулотлар мазаси ва сифати ўзгармаслигига ким кафолат беради?
— Озиқ-овкат махсулотлари дўконларида хам зарарсизлантириш ишлари олиб борилади. Маҳсулотлар ифлосланмаслиги учун улар албатта ўрамларда бўлиши шарт. Ўрами бузилган ва очиқ ҳолатда сақланаётган махсулотларни клеёнка, целлофан ва бошка зарарсизлантирувчи эритмаларни ўтказмайдиган воситалардан фойдаланиш талаб этилади.

— Республикада бошланган карантин қачон тугатилади?
— Коронавирусга чалингани охирги аниқланган бемор шифохонага ётқизилгандан кейин (алоҳидалангандан) 14 кун ўтгандан кейин ва бу ҳолатга тўлиқ ишонч ҳосил қилгандан кейин карантинни бекор қилиш масаласи кўриб чиқилади.

— Коронавирус инфекциясига гумон қилинган беморларни кўриш учун қариндошлари шифохонага бориши мумкинми?
— Мумкин эмас. Ушбу чекловлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш учун белгиланган.

— Коронавирусдан даволаниб шифохонадан чиққандан кейин уйда нималарга риоя қилиш керак?
— Бемор шифохонадан чиққандан кейин шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши, яъни кўлни тез-тез ювиши, хонани шамоллатиб туриши ва уйда одамларни ортиқча йиғилишига йўл қўймаслик, тиббий ходимлар кузатувида бўлишлари ва улар тавсияларига риоя этишлари керак.

— Карантин даврида битта ниқобдан қанча муддатга фойдаланиш мумкин?
— Карантин даврида ниқобни хар 3 соатда алмаштириш зарур. Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачининг 2020 йил 19 мартдаги 4-сонли қарорида кўрсатиб ўтилган.

— COVID-19 коронавирусни ҳеч қандай аломатлар бўлмаган одамдан юқтириш мумкинми?
— Вирус асосан йўталганда ёки аксирганда нафас йўлларидан ажралиб чиққан томчилар орқали юқади. Касалликнинг эрта босқичларида кўп одамларда COVID-19 аломатлари жуда енгил намоён бўлади. Демак, ўзини тетик ҳис қилган, лекин қуруқ йўтал бўлган беморлардан инфекция юқиш хавфи мавжуд.

— Коронавируснинг олдини олишда нималарни бажариш фойдасиз?
— Қуйидагилар COVID 19 қарши курашишда ёрдам бермайди:
• тамаки маҳсулотларини чекиш;
• бир неча қават ниқоб тақиш;
• антибиотиклар қабул қилиш.

— Коронавирус касаллигининг оддий гриппдан фарқи нимада?
— Коронавирус инфекциясининг грипп ва бошқа ўткир респиратор касалликларидан энг биринчи фарқи бу касаллик қўзғатувчиси ҳар хил бўлиб, касалликларнинг яширин даврида, клиник белгиларида ва бошқаларда кузатиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг