Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Карантин қоидалари енгиллашганидан сўнг Европа кўчалари жонланиб қолди

Карантин қоидалари енгиллашганидан сўнг Европа кўчалари жонланиб қолди

Фото: «Reuters»

Европа давлатларида коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин қоидалари енгиллаштирилмоқда. «Daily Mail» жонланган шаҳар кўчаларида олинган фотосуратларни тақдим этди.

Италияда 4 майдан ишлаб чиқариш ва қурилиш компаниялари иш бошлади, улгуржи савдо учун рухсат берилди, шунингдек, «олиб кетиш» функцияси бўлган қаҳвафахоналар очилди. Одамларга қариндошларини зиёрат қилиш учун шаҳар бўйлаб ҳаракатланишига ижозат берилди. Фақат масофа сақлаши ва ниқоб тақиши шарт. Италия боғлари яна очилди, шаҳар аҳолиси югуриш учун у ерга шошилмоқда.

Германияда секин-аста мактаблар очила бошлади. Австрияда юқори синф ўқувчилари мактабларга қайтишди, бошқалар 15 майдан бошлаб секин-аста синфда бўлишади.

Португалия мамлакатдаги фавқулодда ҳолатни бекор қилди ва кичик дўконларнинг очилишига рухсат берди. Фақат уйидан ниқобсиз чиққанлар 350 евро миқдорида жаримага тортилади.

Испания ва Португалияда дўконлар иши тикланишидан ташқари сартарошхоналар ҳам очилди.

Греция ҳам чекловларнинг бир қисмини бекор қилди. Одамларнинг уйидан ташқарига чиқишига рухсат берилди, гўзаллик салонлари, чакана савдо дўконлари, жумладан, китоб дўконлари очилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг