Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Касаллик икки бараварга ортди

Касаллик икки бараварга ортди

Фото: «Anadolu»

ССВ хабарига кўра, мамлакатимизда вирусни юқтириш ва касалликдан вафот этиш ҳолатлари кўпаймоқда.

UzReport томонидан Зангиота туманида жойлашган 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасидан тайёрланган лавҳада ҳам буни аксини топган.

Қайд этилишича, кейинги пайтларда ушбу муассасага касалланганлардан бўлаётган мурожаатлар икки баробарга кўтарилди, аҳволи оғир ва ўта оғир бўлган беморлар сони ҳам ошган.

Мутахассислар аҳоли вакилларига мурожаат қилиб, уларни санитария-эпидемиология қоидаларига тўлиқ риоя қилишга ва «COVID-19»га қарши эмланишга чақирди. Шунингдек, бугунги кунгача эмланган бирон кишидан шифохонага коронавирус бўйича шикоят қилиб келмаганини таъкидлашган.

Беморлардан интервью олинганда, улар ҳам вакцина олишни рад этганидан афсусда эканини, тузалгач энг биринчи қиладиган иши эмланиш эканини билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг