Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Коронавирус бўйича телеграм-бот ишга туширилди

Коронавирус бўйича телеграм-бот ишга туширилди

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Uzinfocom ягона интегратори коронавирус инфекцияси бўйича Coronavirus Yordam номли телеграм-ботни ишга туширди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Телеграм-ботга ҳавола: @coronavirusYordamBot.

Телеграм-бот орқали фуқаролар онлайн режимида коронавирус инфекция бўйича ўзбек ва рус тилларида шифокор томонидан консультацияни олиш имконига эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аҳолини коронавирус (COVID-19) бўйича ва Ўзбекистонда коронавирус тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида объектив ва ишончли маълумот билан таъминлаб бориш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги call-марказининг 1003 қисқа ягона рақами ва расмий веб-сайти — http://coronavirus.uz/uz ишга туширилганди.

Шу билан бирга ушбу веб-сайт орқали коронавирус (COVID-19)ни аниқлаш бўйича дастлабки тестни топшириш имкони яратилганди.

Телеграм-бот ишга тушурилиши билан эса аҳоли учун янада қулайлик яратилди: энди фуқаролар call-марказига мурожаат қилган пайтида телефон қўнғироғига жавоб кутмасдан бевосита бот орқали мурожаат қилишлари ва тезкор ёрдам олиш имконияти яратилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг