Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус ҳақида яна бир шов-шувли янгилик

Коронавирус ҳақида яна бир шов-шувли янгилик

Фото: «Rus.ozodi.org»

Коронавирус Милан ва Турин оқар сувларида 2019 йил декабрдаёқ бўлган, деган хулосага келишди Италия саломатлик олий институти (ISS) мутахассислари.

Олимлар 2019 йил октябрдан 2020 йил февралгача тўпланган 40 та оқар сув намунасини ўрганишди.

«Иккита турли лабораториядаги натижалар 2019 йил 18 декабрда Милан ва Туринда ҳамда 2020 йил 29 январда Болоньяда олинган намуналарда коронавирус РНКси борлигини кўрсатди», — деди институт вакили Жузеппина Ла Роза.

Бундан ташқари, жорий йил январь ва февраль ойларида ушбу шаҳарлардаги оқар сувлардан олинган материалларда ҳам вирус излари топилган. Тадқиқот натижалари илмий жамоатчилик томонидан қабул қилинган Европада инфекция тарқалиш хронологиясини шубҳа остида қолдирмоқда.

Коронавирус пандемияси деярли бутун дунёга тарқалди. ЖССТ ҳисоб-китобларига кўра, жами 8,3 миллион киши инфекцияни юқтирган бўлиб, улардан 450 минг нафари ҳаётдан кўз юмган.

Италия пандемиядан энг кўп зарар кўрган мамлакатлардан бири саналади: республиканинг тахминан 238 минг аҳолиси вирусни юқтириб олган, улардан 34 минг нафари вафот этди.

Расмий маълумотларга кўра, Италияда коронавирусни юқтириш ҳолати илк бор январь ойида қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг