Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Коронавирус музлаткичда қанча яшаши маълум бўлди

Коронавирус музлаткичда қанча яшаши маълум бўлди

Фото: «Depositphotos.com»

Абу-Даби Кливленд клиникаси юқумли касалликлар бўлим бошлиғи доктор Муҳаммад Мооти коронавирус музлаткичда қанча вақтгача яшаши тўғрисида маълумот берди. Бу ҳақда «Рамблер» хабар берди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, нолдан паст ҳароратда COVID-19 икки йилгача сақланиши мумкин. Шу тариқа эксперт экстремал ҳароратлар вирусни ўлдиради деган тахминни инкор этди. Мооти коронавирус штаммлари устида ўтказилган тадқиқотлар ва улар 20 даража совуқ ҳароратда ҳам омон қолиши ҳақида гапириб берди.

Докторнинг таъкидлашича, янги коронавирус чидамлилик борасида олдингиларидан қолишмайди. Бундан чиқди, у музлаткич камерасидаги маҳсулотларда ҳам, музлаткич деворларида ҳам жон сақлаши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг